Лойиҳаларингиз учун дастурчилар, дизайнерлар, тестерлар ва шу каби ҳодимларни қидириш билан банд бўлмайсиз. Биз лойиҳангиз учун керакли ҳодимлар билан сизни таъминлаймиз, сизга қанча ҳодим керак бўлса шунча ҳодим тақдим қиламиз. Сиз асосий ишингиз бўлган лойиҳани бошқариш билан шуғулланишингиз мумкин.
Ҳодимларни ўз фирмангизда ишчи сифатида рўйхатга олмайсиз. Шу орқали вақтинча лойиҳа йўқлиги сабабли бўш қолган ҳодимларга ойлик тўлаш мажбуриятини олмайсиз. Ҳозирда бу Ўзбекистондаги кўплаб IT фирмаларининг муаммосига айланиб бормоқда
Лойиҳа кодларини ёзишни бизга топшириш орқали бизнесингиз учун муҳим бўлган ишларга етарлича вақт ажрата оласиз. Биз билан ишлашда сизнинг вазифангиз ойлик (ёки ҳафталик) режалаштириш ва ишларни қабул қилиб олишда қатнашиш бўлади
Мижоз билан келишган ҳолда қилинадиган ишлар режалаштириб олинади. Бунда лойиҳабай ёки скрам танланиши мумкин.
Режалаштирилган ишлар бизнинг жамоа томонидан бажарилади ва жамоа етакчиси томонидан кўриб чиқилади. Ўзгаришлар киритиш керак бўлса дастурчига қайтарилади.
Жамоа етакчиси томонидан тасдиқланган ишлар текшириш учун мижозга юборилади. Бажарилган ишлар мижознинг дастурчиси ва тестери текшириб олгач у якунланган ҳисобланади.
Бир ой ичида қилинган барча ишлар жамоа етакчиси томонидан мижозга кўрсатилади ва мижоз билан фикр алмашинади.
Гарчи мижозларнинг хоҳишлари биз учун муҳим бўлса-да, ҳодимларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам бизнинг вазифамиз ҳисобланади. Ҳодимларимизнинг ишлари сизга ёқмаган тақдирда бу ҳақда бизга хабар беришингизни сўраймиз. Ҳодимларимизга нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлар ва ҳақоратлар қатъий қораланади.
Аввало, биз бирон инсоннинг тақвоси ёки динини баҳолаш ёки тафтиш қилиш фикридан йироқмиз. Дин ва тақво эркинлиги тарафдоримиз. Ҳодимларимизнинг ва асосчиларимизнинг қадриятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларнинг Ислом шариатига мувофиқлиги биз учун муҳим.
Албатта, мижозларимизнинг лойиҳалари ўз вақтида бажарилиши биз учун ҳам муҳим. Шу билан биргаликда, мижозларга етарлича сифатли иш бажариб бериш бизнинг асосий мақсадларимиздан. Ишоннинг, сифатли бажарилган иш сизни келажакда ўта кўп вақт йўқотишдан асраб қолиши мумкин.